«Тафсири Ҳилол» дастури карантин вақтида бепул тақдим қилинади. Бунинг учун дастурни юклаб, рўйхатдан ўтсангиз кифоя. Олдин рўйхатдан ўтганлар эса «Харидлар» қисмига кирадилар.

Бу ғанимат имкониятдан фойдаланиб, шаъбон ойида Аллоҳнинг Каломини, унинг гўзал тафсирини ўқиб чиқинг.  Иншааллоҳ, бу мутолаа Рамазони шарифга тайёргарликнинг энг муносиб шакли бўлади.

«Тафсири Ҳилол» – бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти бўлмиш Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирлардан биридир. Замонамизнинг забардаст олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу тафсирлари ўзининг содда ва равон тили, теран ва дақиқ услуби билан ажралиб туради. «Тафcири Ҳилол» мўътабар тафсирлар анъанасига содиқ қолган ҳолда, бугунги кун китобхонининг савияси, дунёқараши ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб ёзилган бўлиб, ўқувчини Қуръони карим маъноларининг битмас-туганмас ҳикматларига ошно этади.

Дастурдан «Тафсири Ҳилол» асарининг тўлиқ матни ва муаллифнинг ўзлари ўқиган овозли шакли ўрин олган.

Дастурдан фойдаланишда бир қатор қулайликлар бор:

• мусҳаф матни, оятларнинг маъно таржимаси ва тўлиқ тафсир матни алоҳида ажратилган;

• мундарижа (суралар рўйхати, жузлар рўйхати);

• ўқиган охирги саҳифангизни ёки бошқа керакли саҳифани белгилаб қўйиш мумкин (хатчўплар бўлими);

• исталган сўз ёки жумлани қидириш;

• кирилл ёки лотин алифбосига бир зумда ўтиш;

• кўзни чарчатмаслик учун ҳарфларнинг катталигини ва саҳифанинг рангини мослаб олиш;

Энди «Тафсири Ҳилол» дастурини Android, iOS, Windows, Linux, MacOS жиҳозларига ўрнатиб, фойдаланишингиз мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan