Бу саволга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб бериб, жумладан шундай деди

– Сиз карантин даврида кўчага чиқсангиз, билингки, ҳар бир ички ишлар органи ёки миллий гвардия ходими сизни тўхтатиб кўчага чиқиш мақсадингизни сўрайдилар. Бунда албатта шахсингизга аниқлик киритиш зарур. Агар ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, Сизни Ички ишлар органига олиб бориб, шахсингизни аниқлаштиришга зарурат туғилиши мумкин.

Шунинг учун, ҳаётий зарурат туғилганида кўчага чиқсангиз паспортингиз ёнингизда бўлиши шарт.

Агар Сиз ишга кетаётган бўлсангиз, қўшимча, ишхона гувоҳномаси ва Сиз ишга жалб этилганлигингиз ҳақидаги раҳбар тасдиқлаган маълумотнома қўлингизда бўлиши шарт.

Кўчада бемақсад юрганингиз аниқланса, Сизга нисбатан жарима қўлланилади.

Шунингдек, брифингда кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилсада қоидабузар фуқаролар аниқланмоқда. Нима улар тушунмайдими, биз ҳам уйда ўтирибмиз-ку, шунчалик қоидабузарлар кўпми? Буларнинг дастидан карантин чўзилиб ётибди? Нима қилиш керак, дея юборилган саволга ҳам жавоб берилди.

– Дарҳақиқат, карантин чекловларини тез тугатилиши ўзимизга боғлиқ. Лекин, сиз айтгандай қоидабузарлар кўп эмас. Аҳолимизни аксарият қисми, айниқса шаҳар шароитида яшовчилар, карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилиб, уйда ўтиришибди.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, бугунги кунга келиб карантин қоидаларини бузган 55 403 нафар шахс аниқланган. Уларнинг аксарияти ёшлар яъни 18-30 ёшдаги фуқароларни ташкил этади. Қоидабузарларни 90 фоизидан юқориси тиббий ниқоб тақмаган фуқаролар. Бу кўрсаткич юртимиз аҳолисининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Шунинг учун ўйлаймизки, биргаликдаги сайъ-ҳаракатлар билан, яъни сизлар қоидани бузмай, биз эса тартибни назорат қилган ҳолда тез кунларда касалликни енгиб, нормал ҳаёт тарзига қайтамиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan