www.arabic.uz веб сайти ходимлари томонидан тайёрланган ушбу дастур араб тили қизиқувчилари учун ажойиб туҳфа бўлиб, у бир нечта араб тилини ўргатувчи китоблардан иборат. Жумладан улар, «Муаллими соний», «Тартил», «Тасриф», «Жаноҳут толиб» ва «Араб тили дарслиги» китобларидан ташкил топган. Дастурнинг яна бир ютуғи шундаки, унда ҳар бир китоб бўйича тестлар берилган. Албатта, бу ўрганилган билимларни мустаҳкамлаш учун жуда фойдалидир. Қуръони каримни ўрганиш учун асосий манбалардан бўлган «Муаллими соний» ва «Тартил» китобларида суратли ва овозли шаклдаги маълумотлар ҳам берилгани ўқувчи учун ўрганишни осонлаштиради. Шунингдек, араб тили луғатлари ҳам овозли шаклда берилган. Бу ҳам ёд олиш ва талаффуз учун самарали воситадир. Android тизимли қурилмаларга мосланган ушбу китоб оммага мўлжалланган бўлиб, мактаб ёшидаги бошланғич толиби илмларга ҳам, улуғ ёшдаги мустақил ўрганувчи кишиларга ҳам араб тилини ўзлаштиришда иншааллоҳ хизмат қилади.

Дастурни юклаб олиш

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan